Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 21/03/2025 Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бу ҳақда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва “New Future Success Academy” халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев  ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Унда, Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакатимиз ҳудудида очиш  ва имтиҳон марказини ташкил қилиш, (МДҲ ва қўшни давлатларда ягона марказ бўлади) муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади.

Учрашув якунида, “New Future Success Academy” компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди. 
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР