Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистонлик дипломатлар MÜSİAD билан саноат ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Ўзбекистонлик дипломатлар MÜSİAD билан саноат ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Ўзбекистонлик дипломатлар MÜSİAD билан саноат ҳамкорлигини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси дипломатлари ҳамда Туркия Мустақил саноатчилар ва ишбилармон доиралари уюшмаси – MÜSİAD вакиллари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда MÜSİADнинг бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Мухаммед Селим Башдемир, Дипломатик ҳамкорлик қўмитаси раиси Сейфуллах Шаҳин ва ташкилотнинг 20 нафарга яқин бошқарув аъзолари иштирок этди.

1990 йилда нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида ташкил қилинган MÜSİADнинг бугунги кунда 14 минг аъзоси бор ва у 60 мингга яқин саноат корхонани ўз ичига олади. Ташкилот аъзолари уч миллион нафарга яқин фуқароларни иш билан таъминлаган. Мамлакат саноатидаги улуши 25 фоизни ташкил этади. Туркиянинг 78 та вилоятида ва 84 та хорижий давлатда ўз ваколатхоналари мавжуд.

Томонлар мулоқот жараёнида ташкилотнинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, саноат соҳасида туркиялик нуфузли ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро савдо ва инвестициявий алоқаларини ривожлантириш масалаларида фикр-мулоҳаза алмашди.

Мухаммед Селим Башдемир ҳар йили MÜSİAD томонидан амалга ошираётган “International Business Forum – IBF” лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди. Мазкур лойиҳа доирасида ташкил этиладиган тадбирни келгуси йили Ўзбекистонда амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ташкилотнинг Туркиядаги имкониятларидан унумли фойдаланиш, унинг вилоятлардаги вакиллари билан Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа устувор соҳалардаги салоҳиятига оид қўшма тадбирларни амалга ошириш борасида келишувга эришилди. Бу борада, MÜSİADнинг Кайсери вилоятидаги ваколатхонаси билан бизнес-форум ташкил этиш бўйича маслаҳатлашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг