Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Технологиялар 01/08/2025 Ўзбекистонга ярим йилда деярли 1,9 миллион мобил телефон олиб кирилди

Ўзбекистонга ярим йилда деярли 1,9 миллион мобил телефон олиб кирилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонга 1,9 миллионга яқин мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилмоқда.

Импорт қилинган мобил телефонлар қиймати 194,4 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 64,7 минг донани ёки 3,6% кўпдир.

Асосий етказиб берувчи давлат Хитой Халқ Республикаси бўлиб, у ердан 1 420,7 минг дона телефон олиб кирилган.

Вьетнамдан 375,1 минг, Бирлашган Араб Амирликларидан 64,2 минг ва Ҳиндистондан 16,4 минг мобил телефон олиб кирилган.

Бошқа давлатлардан жами 1,1 минг дона мобил қурилма импорт қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг