Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Ўзбекистон 20/08/2025 Ўзбекистонга «Ватанга қайтиш» акцияси доирасида 621 нафар фуқаро қайтарилди

Ўзбекистонга «Ватанга қайтиш» акцияси доирасида 621 нафар фуқаро қайтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ватанга қайтиш» хайрия акцияси доирасида мураккаб ҳаётий шароитда қолган 621 нафар Ўзбекистон фуқароси юртга қайтарилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хабар берди.

Акция жаҳоннинг одам савдосига қарши кураш кунига бағишланиб, 30 июлдан 30 августга қадар ўтказилмоқда. 18 август ҳолатига кўра агентликка 2045 та мурожаат келиб тушган: 1406 фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган, 639 нафар киши эса ватанга қайтиш учун ариза топширган.

Қайтарилганлар орасида 326 аёл ва 295 эркак, жумладан 189 нафар ноболиғ бор.

Фуқаролар қуйидаги давлатлардан олиб келинди: Россия — 460 нафар, Туркия — 71, АҚШ — 56, Қозоғистон — 17, Жанубий Корея — 4, Ҳиндистон — 3, Япония — 3, Польша — 3, Миср — 2, Қирғизистон — 1, Саудия Арабистони — 1.

Миграция фондидан бу мақсадлар учун 2,08 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Акция Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Фуқаролар хориждаги Миграция агентлиги ваколатхоналарига, Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасаларига, шунингдек @huquqiy_yordam_uzbot ёки қисқа 12−82 рақами орқали мурожаат қилиши мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг