Ўзбекистонга 9 ойда 3,2 миллион мобил телефон олиб кирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонга жами 3,2 миллион дона мобил телефон импорт қилинди. Уларнинг умумий қиймати 370,8 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан телефонлар импорти 219,9 минг донага ёки 7,4 фоизга ошган.
Телефон етказиб берувчи мамлакатлар орасида анъанавий равишда Осиё давлатлари етакчилик қилмоқда. Биринчи ўринда — Хитой, у ердан Ўзбекистонга 2,49 миллион донага яқин мобил телефон олиб кирилган.
Иккинчи ўринни Вьетнам эгаллаб, у ердан 619,2 минг дона телефон келтирилган. Кейинги ўринларда Бирлашган Араб Амирликлари (65,3 минг дона), Ҳиндистон (31,9 минг дона) ва Корея Республикаси (4,8 минг дона) жой олган.
Шунингдек, бошқа мамлакатлардан яна 2,2 минг дона мобил телефон импорт қилинган.