Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн нафар хорижликлар туристик мақсадларда келди

Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн нафар хорижликлар туристик мақсадларда келди

Ўзбекистонга 8 ойда 7,5 млн нафар хорижликлар туристик мақсадларда келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жами 7,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,5 млн нафарга ёки 49,1 % га ошган.

Асосий қисми қўшни давлатлардан ташриф буюрган. Лидерлик Қирғизистонга тегишли — бу ердан 2,16 миллиондан ортиқ киши келган. Қозоғистондан — 1,77 миллион, Тожикистондан — деярли 1,7 миллион турист кириб келган. Россиядан 663,3 минг, Афғонистондан 304,5 минг, Туркманистондан эса 243,5 минг киши ташриф буюрган.

Яқин қўшнилардан ташқари, узоқ давлатлар ичида Ўзбекистонга энг кўп турист йўллаган ўнталикка Хитой (135,4 минг), Туркия (113,1 минг), Ҳиндистон (42,3 минг) ва Корея Республикаси (30 минг) кирди. Бошқа давлатлардан эса 349 мингдан ортиқ киши келган.

Сафар мақсадлари орасида энг кўпи қариндошларни зиёрат қилиш билан боғлиқ — 5,16 миллиондан зиёд ҳолат. Туризм ҳиссаси 1,15 миллион ташрифни ташкил этган. Шунингдек, 837,5 минг киши хизмат сафари билан, 287,7 минг киши тижорат мақсадида, 62 минг киши даволаниш учун, 14,2 минг киши эса таълим олиш учун келган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг