Валюта курслари 17/11/2025
$1 – 12039.61
UZS – 0.45%
€1 – 13992.43
UZS – 0.5%
₽1 – 149.17
UZS – 0.21%
Қидириш
Ўзбекистондаги техникумларда Лубан устахоналари очилади

Ўзбекистондаги техникумларда Лубан устахоналари очилади

Ўзбекистондаги техникумларда Лубан устахоналари очилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Ҳилола Умарова бошчилигидаги делегация айни дамда Пекин шаҳрида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида Ҳилола Умарова Хитой Бош вазири ўринбосари Дин Суэсянг, Хитой таълим вазирлиги, Хитой Халқаро таълим алмашинуви ассоциацияси, Шенян Педагогика университети, Пекин университети, Осиё инфратузилма инвестисиялари банки раҳбариятлари билан мулоқот қилди.

Учрашувлар давомида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида сўз юритилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, ўзаро алмашинув дастурлари, касбий таълимда амалий малака марказлар, грант лойиҳалари, Лубан устахоналарини Ўзбекистондаги техникумларда очиш каби масалаларда келишувга эришилди.

Шунингдек, олий таълим учун қўшма дастурларни кўпайтириш, ҳар йили Хитойда Ўзбекистон таълим кунини жорий этиш каби масалалар ҳақида сўз юритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг