Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь—март ойларида Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш сезиларли даражада ошди.
Умумий ишлаб чиқариш ҳажми 2 млрд 368,2 млн кВт⋅соатни ташкил этиб, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 678,1 млн кВт⋅соатга кўпдир. Ўсиш 40 фоизни ташкил қилди.
Умумий ишлаб чиқаришдан 1 млрд 159,6 млн кВт⋅соат қуёш электр станцияларига, яна 1 млрд 208,6 млн кВт⋅соат эса шамол станцияларига тўғри келди. Таққослаш учун, 2025 йил биринчи чорагида умумий генерация 1 млрд 690,1 млн кВт⋅соатни ташкил этган бўлиб, шундан 971,8 млн кВт⋅соат қуёш ва 718,4 млн кВт⋅соат шамол энергияси ҳиссасига тўғри келган.
«Яшил» энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши сезиларли иқтисодий ва экологик самара берди. Хусусан, 631 млн куб метр табиий газ тежаб қолинди, шунингдек атмосферага тахминан 1,3 млн тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинди.
Ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми тахминан 3,9 млн хонадоннинг уч ойлик истеъмолига ёки қарийб 986 минг хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг.