Ўзбекистонда яшил бюджетлаштириш ва барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича вебинар бўлиб ўтди
Ўзбекистонда яшил бюджетлаштириш ва барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича вебинар бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш ҳамда яшил иқтисодиётни ривожлантириш бўйича турли даражадаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТТД) томонидан барқарор ривожланиш мақсадларининг буджет жараёни билан интеграциясини амалга ошириш ҳамда «яшил» буджетлаштириш тамойилларини жорий этиш бўйича техник кўмак амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни давлат молиясини бошқариш соҳасини такомиллаштириш ислоҳоти дорасида вазирлик ва идораларнинг ходимлари малакасини ошириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан БМТТД билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларни ва яшил устуворликларни стратегик режалаштириш ҳамда буджетлаштиришга интеграция қилиш” мавзусида онлайн тарзда вебинар ташкил этилди.
Ушбу вебинарда тегишли халқаро ташкилотлардан ҳамда масъул вазирлик ва идоралардан 60 дан ортиқ мутахассислар иштирок этди.
Вебинар аввалида БМТТДнинг Мексикадаги ваколатхонаси эксперти Маите Гарсиа томонидан “Ўзбекистон учун интеграциялашган барқарор ривожланиш мақсадлари (СДГ) ва яшил/иқлим буджетни таснифлаш услубиёти” юзасидан тақдимот ўтказилди.
Бугунги кунда БМТТД билан ҳамкорликда “Давлат буджети харажатларининг интеграциялашган барқарор ривожланиш миллий мақсадлари ва атроф-муҳит мақсадларига мувофиқлиги асосида таснифлаш” бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилмоқда. Харажатларни юқоридаги услубиёт асосида таснифлаш биринчи босқичда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан, иккинчи босқичда эса тармоқ вазирлик ва идоралари томонидан буджет дастурларини шакллантириш вақтида амалга оширилиши режалаштирилган.
Шундан сўнг, “Ўзбекистонда режалаштириш ва буджетлаштиришга барқарор ривожланиш мақсадлари ва яшил устуворликларни интеграциялаш: Ўзбекистон учун халқаро илғор амалиётлар ва тавсиялар” йўналиши бўйича Словакия Республикаси Молия вазирлиги ходимлари , “Биохилма-хилликни буджетлаштириш жараёнига интеграция қилиш: Ўзбекистон учун халқаро илғор амалиётлар ва тавсиялар” мавзуси юзасидан БМТТД БИОФИН ташаббуси вакиллари, “Ўзбекистон учун иқлим бўйича давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (Слимате ПИМА): асосий натижалар ва тавсиялар” юзасидан Халқаро валюта жамғармаси эксперти ҳамда “Буджет даромадлари ва солиқ харажатларини яшил жиҳатдан таснифлаш: Ўзбекистон учун халқаро илғор амалиётлар ва тавсиялар” йўналиши бўйича БМТТДнинг халқаро эксперти томонидан тақдимотлар ўтказиб берилди.
Вебинар якунида ушбу йўналишларда ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш таъкидлаб ўтилди.