Валюта курслари 17/03/2026
$1 – 12091.22
UZS – 0.08%
€1 – 13844.45
UZS – 0.05%
₽1 – 149.16
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистонда хорижий капиталли корхоналар 18,7 мингдан ошди

Ўзбекистонда хорижий капиталли корхоналар 18,7 мингдан ошди

Ўзбекистонда хорижий капиталли корхоналар 18,7 мингдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокидаги 18 770 та корхона рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари гувоҳлик беради.

Улардан 4 365 таси маҳаллий ҳамкорлар иштирокидаги қўшма корхоналар, 14 405 таси эса тўлиқ хорижий капиталга эга корхоналардир.

Сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони 1,4 баробарга ошган. Тўлиқ хорижий компаниялар улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача кўтарилгани эса Ўзбекистон бозорининг хорижий инвесторлар учун жозибадорлиги ортиб бораётганини кўрсатади.

Ўзбекистонда инвестиция киритаётган корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар рўйхатида Хитой 5 257 та компания билан етакчилик қилмоқда, Россия — 3 214 та, Туркия эса — 2 173 та корхона билан кейинги ўринларни эгаллаган.

Шунингдек, Қозоғистон (1 232), Жанубий Корея (709), Афғонистон (653), Озарбайжон (430), БАА (421), Тожикистон (420) ва Ҳиндистон (397) ҳам етакчи давлатлар қаторига киради.

Хорижий корхоналар сонининг ўсиши мамлакатда инвестиция сиёсатининг самарали амалга оширилаётганини ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг