Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 12/08/2025 Ўзбекистонда халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри юритиш тартибига ўзгариш киритилди

Ўзбекистонда халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри юритиш тартибига ўзгариш киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда халқаро брендларнинг айрим турдаги товарларини тўғридан-тўғри ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари, уларнинг дистрибюторлари ва лицензиятлари) билан тузилган шартномалар асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибига ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси хабар берди.

Бренднинг бозорда мавжудлигини мажбурий тасдиқлаш муддати беш йилдан уч йилга қисқартирилди.

Брендлар соҳасидаги қонунчилик нормаларини ягона қилиш мақсадида ҳужжатларда айрим давлатлар номлари ўрнига минтақалар номлари киритилди.

Хусусан, рўйхатдан Япония ва БАА каби давлатлар чиқарилиб, ўрнига Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё минтақалари киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистонга халқаро брендларнинг айрим тоифадаги товарларини тўғридан-тўғри бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган шартномалар асосида импорт қилишда божхона божларининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг