Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбекистонда “Умра” саёҳатларини ташкил этиш хизматларини ноқонуний реклама қилган туроператорлар жаримага тортилди

Ўзбекистонда “Умра” саёҳатларини ташкил этиш хизматларини ноқонуний реклама қилган туроператорлар жаримага тортилди

Ўзбекистонда “Умра” саёҳатларини ташкил этиш хизматларини ноқонуний реклама қилган туроператорлар жаримага тортилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида жойлаштирилган материалларнинг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туроператорлар томонидан “Умра” тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.

Натижада, Навоий вилояти ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан жами 3 та, яъни "MUS ALI TOUR", "Amirxan Travel" ва "TRAVEL ATA" МЧЖларнинг туроператорларига нисбатан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштиргани ва бу билан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузгани юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, якунлари бўйича молиявий жарималар қўлланилди.

Шунингдек, Қўмитанинг Фарғона , Наманган, Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан жами 9 та ("Farg'ona tour 2022", "Saidislom", "SUX Umra ziyorati", "Musaffo Travel" , "Haj_2025" , "Shaxand va qo'shni hududlar" , "Leaf travel") телеграм ва инстаграм каналлари маъмурлари ҳамда "Mustafa Travel" МЧЖ томонидан берилган рекламаларда ҳам юқоридаги каби қонунчилик талаблари бузилиши юзасидан мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қўмита таъкидлашича, текширув натижаларига кўра қонун нормаларига риоя этилишини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун қонунчиликда назарда тутилган барча чоралар кўрилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг