Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистонда туристик агентликлар хизматлари ҳажми 8 ойда 2,2 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда туристик агентликлар хизматлари ҳажми 8 ойда 2,2 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда туристик агентликлар хизматлари ҳажми 8 ойда 2,2 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистондаги туристик агентликлар жами 2,2 триллион сўмлик хизмат кўрсатди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44 фоизга кўп.

Энг катта хизмат ҳажми пойтахт – Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган бўлиб, бу ердаги кўрсаткич 1,7 триллион сўмга етган.

Ундан кейин Самарқанд вилояти 305 миллиард сўм, Хоразм вилояти 73,1 миллиард сўм, Тошкент вилояти 52,2 миллиард сўм ва Бухоро вилояти 31,9 миллиард сўм билан қайд этилган.

Ушбу беш ҳудуд мамлакат бўйича туристик агентликлар томонидан кўрсатилган умумий хизматлар ҳажмининг 97,1 фоизини ташкил этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг