Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» миллий лойиҳаси бошланади
Ўзбекистонда «Тоза ҳаво» миллий лойиҳаси бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қуйидагилар 2026–2030 йилларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
атмосферага чиқариб ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини 10,5 фоизга камайтириш;
атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи корхоналарда автоматик мониторинг станциялари ва чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилишини таъминлаш.
PM2,5 бўйича миллий меъёрлардан ошиш кузатилган кунлар сонини камайтириш.
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия фаолияти 2027 йил 1 мартгача узайтирилади.
Комиссиянинг номи Экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича республика махсус комиссиясига ўзгартирилади.
2026 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида янги саноат зоналарини ташкил қилишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.