Ўзбекистон темир йўлларида йўловчилар ташиш сўнгги 25 йил ичида камайди
Ўзбекистон темир йўлларида йўловчилар ташиш сўнгги 25 йил ичида камайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йил якунларига кўра темир йўл транспорти орқали 10,5 миллион нафар йўловчи ташилган. Бу ҳақда 19 март куни Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
2000 йилда йўловчилар сони 14,6 миллион нафарни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич қарийб 4,1 миллионга камайган.
Сўнгги 25 йил давомида динамика бир текис бўлмаган. 2005 йилда йўловчилар сони 15,1 миллион нафарга етган, 2010 йилда эса 14,5 миллионни ташкил қилган. 2015 йилда энг юқори кўрсаткич қайд этилиб, 20,1 миллион нафар йўловчи ташилган.
Кейинги йилларда кескин пасайиш кузатилди: 2020 йилда ташиш ҳажми 6,2 миллион нафарга тушиб кетди.
Шундан сўнг босқичма-босқич тикланиш бошланди: 2021 йилда 7,9 миллион, 2022 йилда 9 миллион, 2023 йилда 9,6 миллион ва 2024 йилда 9,8 миллион нафар йўловчи ташилди.
2025 йилда кўрсаткич ўсишни давом эттириб, 10,5 миллион нафарга етди, бироқ у ҳануз 2000-йиллар бошидаги даражадан пастлигича қолмоқда.