Валюта курслари 14/07/2025
$1 – 12615.07
UZS – -0.15%
€1 – 14754.59
UZS – -0.45%
₽1 – 162.02
UZS – -0.22%
Қидириш
Иқтисод 13/07/2025 Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми 2025 йилнинг январь–май ойларида 4,5 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми 2025 йилнинг январь–май ойларида 4,5 трлн сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил январь–май ойлари давомида Ўзбекистонда кўрсатилган суғурта хизматлари ҳажми 4,5 триллион сўмга етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 триллион сўмга кўп, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Суғурта бозори тузилишида асосий улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа турдаги транспорт воситаларини суғурталаш, шунингдек, юклар ва мулкни суғурталаш хизматлари ташкил этди.

Ушбу йўналишлар умумий суғурта хизматлари ҳажмининг 88,1 фоизини ташкил қилди.

Ҳисобот даврида ҳаётни суғурталаш хизматларининг улуши 6,4 фоизни, қайта суғурталаш хизматларининг улуши эса 5,5 фоизни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР