Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистонда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Ўзбекистонда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Ўзбекистонда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)ларнинг ўз фаолият йўналиши бўйича суд-экспертлик фаолиятини амалга оширишига рухсат бериш назарда тутиляпти.

Шунингдек, суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказишда илғор хорижий тажрибадан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида суд экспертизасини тайинловчи органга (шахсга) ўз ташаббуси билан ёки давлат суд-экспертиза муассасаси раҳбарининг илтимосномасига асосан суд экспертизаси соҳасидаги хорижий давлат мутахассисларини суд эксперти сифатида жалб этиш хуқуқи берилмоқда.

Бундан ташқари, адвокатнинг сўрови ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида давлат ва нодавлат суд экспертлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш ва экспертлик фикрини бериш тартиблари назарда тутилмоқда.

Суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш қонун лойиҳасида акс этмоқда. Қолаверса, нодавлат суд экспертларини бирлаштирувчи, уларга яқиндан ёрдам берувчи Суд экспертлари палатасини ташкил этиш ҳамда унинг вазифалари белгиланяпти.

Мажлисда депутатлар томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда хорижий мамлакатларда суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ўрганиб чиқилгани ҳамда лойиҳани ишлаб чиқишда инобатга олингани алоҳида қайд этилди.

Мазкур қонун лойиҳаси суд экспертлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, экспертиза хулосаларининг ишончлилигини янада оширишга қаратилган.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг