Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Технологиялар 24/12/2024 Ўзбекистонда смарт-карта ва ноутбуклар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда смарт-карта ва ноутбуклар ишлаб чиқарилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида смарт-карталар ва ноутбуклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги замонавий корхонанинг қурилиш ишлари якунланмоқда.

Шундай лойиҳалардан бири Хитойнинг “Oman-China Investment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳадир.

Мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилоятида замонавий смарт-карталар ва ноутбуклар ишлаб чиқарувчи янги корхона ташкил этилади.

“Ўзелтехсаноат” уюшмаси масъул ходимлари “Оман-Чина Investment” компанияси вакили Су Юҳанг билан ушбу лойиҳанинг тадбиқ этилиш жараёни муҳокамасига бағишланган навбатдаги учрашувни ташкил этдилар.

Учрашувда компания вакили томонидан корхона қурилишининг якуний босқичи кетаётганлиги, ишлаб чиқариш линиялари учун технологик ускуналар харид қилиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.

Уюшма масъуллари томонидан ушбу корхонанинг қурилиши ва замонавий технологиялар билан таъминланиши учун хориждан импорт қилишда имтиёзлар қўлланилиши ва сертификатлаштириш масалалари доирасида уюшма томонидан амалий ёрдам кўрсатилиши билдирилди.

Бугунги кунда ушбу хорижий компания томонидан нафақат импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қолаверса таълим соҳасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилда Нукус шаҳрида халқаро университет очилган бўлиб, келгуси йилда Фарғона шаҳрида ҳам халқаро университет ва мактаб очилиши режа қилинган.

Учрашувда томонлар юқоридаги масалалар бўйича ҳамкорлик қилишда тегишли ишларни олиб боришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг