Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 37,8 мингтага етди

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 37,8 мингтага етди

Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 37,8 мингтага етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 37 816 та оилавий корхона фаолият юритмоқда, дея хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.

Жорий йил бошидан уларнинг сони 1 551 тага ошди.

Соҳалар бўйича таҳлилга кўра, энг катта улуш савдо соҳасига тўғри келади — 40%.

Оилавий корхоналарнинг фаолият йўналишлари бўйича тақсимоти қуйидагича: савдо — 15 125, саноат — 8 565, яшаш ва овқатланиш хизматлари — 7 244, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 2 596, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 652, транспорт ва сақлаш — 339, қурилиш — 299, ахборот ва алоқа — 244, бошқа соҳалар — 2 752 та.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР