Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда ОАВ учун контент тайёрлаш маркази раҳбарлари тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази раҳбарлари тайинланганини эълон қилди.
Марказ директори этиб миллий телерадиокомпаниянинг «Ёшлар» ижодий бирлашмасига раҳбарлик қилган ҳамда MY5 телеканали бош директори сифатида фаолият юритган Қобулжон Аҳмедов тайинланди.
Директор ўринбосарлари этиб Хусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов тайинланди. Салихов, машҳур режиссёр сифатида, бу вақтга қадар Президент матбуот хизмати медиа-марказига раҳбарлик қилган.
Абдураҳмонов эса янги тайинловга қадар матбуот хизмати бош маслаҳатчиси вазифасини эгаллаб келган.