Ўзбекистонда миллион йиллар олдин яшаган динозавр суяклари топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистонда, Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида, Бердаҳ номидаги Қорақалпоқ давлат университети олимлари ҳамда Ўзбекистон Давлат геология музейи мутахассисларининг қўшма экспедицияси чоғида тахминан 70 миллион йил олдин яшаган динозаврга тегишли суяк қолдиқлари топилди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон-24” телеканали.
Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, топилган қолдиқлар улкан динозаврга тегишли бўлиши мумкин.
Давлат геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаевнинг таъкидлашича, қазиш ишлари олиб борилган жойда умуртқа қисмлари, оёқ суяклари бўлаклари ва қадимий яшовчи жонзотнинг бошқа суяк элементлари аниқланган.
Унинг сўзларига кўра, барча топилмалар мел даврига тегишли бўлиб, уларнинг аниқ таснифи халқаро мутахассисларни жалб этган ҳолда лаборатория тадқиқотлари якунлангач белгиланади.
Экспертизалар якунланганидан сўнг суяклар Ўзбекистон Давлат геология музейига топширилиши режалаштирилган.