Валюта курслари 18/02/2026
$1 – 12137.86
UZS – -0.44%
€1 – 14379.72
UZS – -0.59%
₽1 – 158.13
UZS – -0.24%
Қидириш
Ўзбекистонда мева ва резаворлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда мева ва резаворлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда мева ва резаворлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллион тоннадан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда 3,48 миллион тонна мева ва резаворлар ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга юқори экани Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларида қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида республика бўйича ҳосил ҳажмлари қуйидагича бўлди: Қорақалпоғистон Республикаси — 79,975 минг тонна, Андижон вилояти — 751,887 минг тонна, Бухоро вилояти — 312,996 минг тонна, Жиззах вилояти — 111,228 минг тонна, Қашқадарё вилояти — 215,248 минг тонна, Навоий вилояти — 114,021 минг тонна, Наманган вилояти — 416,146 минг тонна, Самарқанд вилояти — 408,356 минг тонна, Сурхондарё вилояти — 194,837 минг тонна, Сирдарё вилояти — 51,577 минг тонна, Тошкент вилояти — 159,493 минг тонна, Фарғона вилояти — 472,969 минг тонна, Хоразм вилояти — 189,940 минг тонна, Тошкент шаҳри — 951 тонна.

Мева ва резаворлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши қишлоқ хўжалиги соҳасида ижобий динамика мавжудлигини ва мамлакатда боғдорчиликни янада ривожлантиришга хизмат қилаётганини кўрсатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг