Ўзбекистонда маҳаллий мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати корхоналарини қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 апрель куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида “Маҳаллий мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини ташқи бозорларда қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда вазир ўринбосари Хуррам Тешабаев, шунингдек, мева-сабзавот ва озиқ-овқат саноатига оид 130 дан ортиқ корхона раҳбарлари бевосита ва онлайн тарзда иштирок этишди.
Мулоқот чоғида асосий эътибор озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда юзага келаётган тизимли муаммоларни муҳокама қилиш, уларни ҳал этишнинг самарали йўлларини топиш, шунингдек, саноат корхоналари вакилларининг таклифларини кўриб чиқишга қаратилди.
Давра суҳбати якунлари бўйича тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоли масалаларни тизимли ҳал этиш ва янги ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида тегишли меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича қарор қабул қилинди.