Валюта курслари 24/11/2025
$1 – 11971.40
UZS – 0.48%
€1 – 13797.04
UZS – 0.45%
₽1 – 151.81
UZS – 2.39%
Қидириш
“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси” ишга туширилди

“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси” ишга туширилди

“Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш лойиҳаси” ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пилот дастур Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Бугун, Корея давлат бошқаруви институти (KIPA) делегациясининг Тошкент шаҳрига ташрифи доирасида лойиҳани ишга тушириш маросими ташкил этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади – давлат хизмати самарадорлигини ошириш, кадрларнинг профессионал малака оширишини таъминлашдир.

Лойиҳа доирасида давлат ташкилотларида ишлаш учун зарур профессионал малакаларни аниқлаш ва тан олиш мақсадида инсон ресурслари (ҲР)ни сертификатлаштириш тизими жорий этилади, пилот вазирликларда эса лавозимлар таҳлили (жоб аналйсис) ўтказилади.

Шунингдек, Лойиҳа доирасида методологик ишланмалар ишлаб чиқиш, тренинглар ва хорижга ўқув сафарлари ташкил этиш ҳам белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг