Ўзбекистонда букмекерлик хизматлари рекламаси учун Brasserie кафеси текширилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда Brasserie кафесига нисбатан ўрнатилган мониторларда букмекерлик хизматларига оид материаллар жойлаштирилгани учун иш қўзғатилди, деб хабар берди Рақобат қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ушбу маълумот ижтимоий тармоқларда тарқалгандан сўнг жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Реклама тўғрисида”ги Қонунга кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламаси тақиқланган.
Қўмита ҳузуридаги махсус комиссияси томонидан “One More” МЧЖ (“Brasserie” кафеси)га нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 46-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан иш қўзғатилди. талабларини бузиш аломатларини аниқлади.
Қўмита маълум қилишича, иш натижалари бўйича якуний хулосалар жамоатчиликка қўшимча равишда маълум қилинади.