Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Ўзбекистонда Boss брендидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди

Ўзбекистонда Boss брендидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди

Ўзбекистонда Boss брендидан ноқонуний фойдаланиш аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг “Hugo Boss AG” компаниясининг «Босс» товар белгисига бўлган ҳуқуқлари «О.А.» ЯТТ томонидан бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқди.

Вазирлик интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳурматни ошириш бўйича тизимли саъй-ҳаракатларга қарамай, бошқа брендлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилаётганини таъкидлади.

Ўтказилган текширув натижасида «Boss» товар белгисидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулотлар «О.А.» ЯТТ томонидан сотувга таклиф этиб келинаётганлиги аниқланди.

2025 йил 10 ноябрдан бошлаб ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ҳолат бўйича вазирлик томонидан «О.А.» ЯТТга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди ҳамда сотув учун сақлаб келинаётган 57 дона контрафакт маҳсулотни йўқ қилиш мажбурияти юкланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг