Ўзбекистонда Америка капитали иштирокидаги 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда Америка капитали иштирокидаги 300 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Америка капитали иштирокидаги 336 та корхона фаолият кўрсатмоқда, дея хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Уларнинг 146 таси қўшма корхона, 190 таси эса тўлиқ хорижий корхоналар ҳисобланади.
Бундай корхоналарнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келиб, уларнинг сони 237 тани ташкил этади.
Тошкент вилоятида 31 та корхона фаолият юритмоқда, Самарқанд вилоятида — 19 та, Навоий вилоятида — 6 та, Қашқадарё вилоятида — 6 та, Бухоро вилоятида — 8 та, Жиззах вилоятида — 5 та, Фарғона вилоятида — 5 та, Андижон вилоятида — 4 та, Сирдарё вилоятида — 4 та, Қорақалпоғистон Республикасида — 4 та, Хоразм вилоятида — 3 та ва Наманган вилоятида — 3 та корхона мавжуд.