Ўзбекистонда 624 мингта ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилган, улар бўйича деярли 1 трлн сўм солиқ ҳисобланган
Ўзбекистонда 624 мингта ижара шартномаси рўйхатдан ўтказилган, улар бўйича деярли 1 трлн сўм солиқ ҳисобланган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ органларида 624 мингга яқин ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилиб, улар бўйича 957,6 млрд сўм миқдорида солиқ ҳисобланган.
Шулардан жисмоний шахслар ўртасида тузилган 445,1 мингта шартнома бўйича жисмоний шахслар даромад солиғи 732,6 млрд сўмни ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан бундай шартномалар сони 11,1 %га, ҳисобланган солиқ ҳажми эса 50,8 %га ошган.
Юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган 178,7 мингта шартнома бўйича эса 225 млрд сўм солиқ ҳисобланган. Бу ўтган йилга нисбатан шартномалар сони бўйича 13,5 %га, солиқ ҳажми бўйича эса 21,6 %га кўпдир.
Талабаларга ижарага берадиган уй эгаларига алоҳида имтиёз берилади: бундай ижаралардан олинадиган даромад солиққа тортилмайди.
Январ–октябрь ойларида қўлланилган ушбу имтиёз ҳажми 50,4 млрд сўмга етди.
Талабалар билан 114,4 мингдан ортиқ ижара шартномалари тузилган бўлиб, ижарада турган талаба-ижарачиларнинг умумий сони 135 276 нафарни ташкил этади.