Валюта курслари 02/02/2026
$1 – 12225.16
UZS – 0.21%
€1 – 14560.17
UZS – -0.17%
₽1 – 162.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ фуқаро «қуёш» электр энергияси учун 209 млрд сўмдан зиёд субсидия олди

Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ фуқаро «қуёш» электр энергияси учун 209 млрд сўмдан зиёд субсидия олди

Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ фуқаро «қуёш» электр энергияси учун 209 млрд сўмдан зиёд субсидия олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда 45 381 нафар жисмоний шахс қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, ягона энергетика тизимига узатилган электр энергияси учун Давлат бюджетидан субсидия олди. Жами тўловлар ҳажми 209,201 млрд сўмни ташкил этди.

Субсидияларнинг энг катта қисми Хоразм вилояти ҳиссасига тўғри келиб, 55,4 млрд сўмни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Қорақалпоғистон Республикаси 29,1 млрд сўм ва Бухоро вилояти 25,7 млрд сўм кўрсаткич билан жой олди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 18,2 млрд сўм, Навоий вилоятида 13,5 млрд сўм ва Тошкент шаҳрида 13,3 млрд сўм миқдорида субсидиялар қайд этилди.

Декабрь ойи якунига кўра, 16 123 нафар фойдаланувчи субсидия олган бўлиб, бир ойлик тўловлар ҳажми 7,49 млрд сўмни ташкил этди.

«Қуёшли хонадон» дастури 2023 йил 1 апрелдан амал қилиб келмоқда. Унга мувофиқ, жисмоний шахсларга тегишли объектларда ўрнатилган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилиб, шахсий эҳтиёждан ортиқ ҳолда ягона электр энергетика тизимига узатилган ҳар бир киловатт-соат электр энергияси учун Давлат бюджетидан 1 000 сўм миқдорида субсидия тўланади.

Субсидияни Soliq мобиль иловаси орқали, «Кешбэк ва имтиёзлар» бўлимидаги «Қуёшли хонадон» қуйи бўлими орқали банк картасига ўтказиш йўли билан олиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг