Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Ўзбекистонда 2,1 миллиард сўмлик гуручни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди

Ўзбекистонда 2,1 миллиард сўмлик гуручни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди

Ўзбекистонда 2,1 миллиард сўмлик гуручни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ҳамда Андижон ва Фарғона вилоятлари божхона бошқармалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда сохта транзит операциясига чек қўйилди.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали 50 тонна оқшоқ яъни сечка юкланган 2 та юк автотранспорт воситаси кириб келади. Ҳужжатларга кўра, мазкур транспорт воситалари республикамиз ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланиб, Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиб кетиши белгиланган эди.

Аммо, ҳайдовчиларнинг белгиланган манзил қолиб, Фарғона вилояти Боғдод туманидаги хусусий омборлардан бири сари ҳаракатлангани бежиз эмас экан. Қаранг-ки, мазкур омбор ҳудудида юк автотранспорт воситаларига юкланган 50 тонна оқшоқ тиркамага илинган божхона пломбаларига зиён етказилмаган ҳолда туширилиб, сотиб юборилади.

Сўнгра Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги омборлардан бирида бўшаган юк автотранспорт воситасига божхона ставкаси нисбатан юқори бўлган 50 тонна оғирликдаги маҳаллий «лазер» навли гуруч ортилаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шундай қилиб, республика ҳудудидан гуручни ноқонуний равишда олиб чиқишга қаратилган сохта транзит операциясини амалга ошириш орқали юк эгалари давлат бюджетига ундириладиган 500 млн. сўмлик божхона тўлволаридан қочишга уринишган. Тезкор тадбир якунида тахминий қиймати 2,1 млрд. сўмлик 50 тонна гуруч, 50 тонна оқшоқ ҳамда 2 та юк автотранспорт воситаси вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг