Валюта курслари 08/01/2026
$1 – 12033.28
UZS – 0.54%
€1 – 14060.89
UZS – 0.29%
₽1 – 149.30
UZS – 1.06%
Қидириш
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботларини кечиктирганлик учун жарималар бўйича янги имтиёзлар кучга кирди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботларини кечиктирганлик учун жарималар бўйича янги имтиёзлар кучга кирди

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан солиқ ҳисоботларини кечиктирганлик учун жарималар бўйича янги имтиёзлар кучга кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда тадбиркорлар учун солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширмаганлик учун жарималарни қўллашда енгиллаштирилган янги қоидалар жорий этилди.

Эндиликда, агар тадбиркор бир неча солиқ ҳисоботларини бир вақтнинг ўзида тақдим этмаса, унга барча тақдим этилмаган ҳисоботлар учун ягона умумий жарима қўлланилади. Илгари ҳар бир ҳисобот учун алоҳида жарима белгиланар эди.

Маъмурий жарима миқдори ҳам камайтирилди.

Фуқаролар учун жарима 3 та базавий ҳисоблаш миқдоридан (БҲМ) 1 БҲМ га камайтирилди, бу 412 000 сўмни ташкил қилади.

Микротадбиркорлик субъектлари лавозимли шахслари учун жарима 10 БҲМ дан 3 БҲМ га туширилди, яъни 1 236 000 сўмга тенг. Эслатиб ўтсак, микротадбиркорлик субъектларига индивидуал тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар киради.

Шунингдек, сўнгги уч ой давомида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширган тадбиркорлар ҳисоботни беш кунга кечиктириб тақдим этиши мумкин бўлиб, жарималар қўлланилмайди.

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 175 ва 271-моддаларида акс эттирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг