Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан аккумуляторлар учун мажбурий рақамли маркировка жорий этилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан аккумуляторлар учун мажбурий рақамли маркировка жорий этилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ТИФ ТН 8507102002 ва 8507102003 кодлари билан белгиланган электр аккумуляторлари учун мажбурий рақамли маркировка талаби жорий этилади.
Янги талаблар кучга кириши муносабати билан ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчи корхоналар белгиланган тартибда «Asl belgisi» миллий ахборот тизимида рўйхатдан ўтиши, ишлаб чиқариш жараёнларини зарур техник ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаши, шунингдек ишлаб чиқарилаётган ёки олиб кирилаётган маҳсулотлар учун рақамли маркировка кодларини олишни таъминлаши шарт.
Шу билан бирга, рақамли маркировкаланган маҳсулотлар билан чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектлари уни ўқиш учун махсус қурилмалар – 2D-сканерлар ёки бошқа махсус қурилмалардан фойдаланиши мажбурий экани қайд этилган.
Бунда 2D-сканерларни харид қилиш билан боғлиқ солиқ имтиёзлари назарда тутилгани, улар мажбурий рақамли маркировка тизимини жорий этиш даврида бизнес учун молиявий юкни камайтиришга қаратилгани алоҳида таъкидланган.