Валюта курслари 25/02/2026
$1 – 12187.68
UZS – -0.4%
€1 – 14366.84
UZS – -0.51%
₽1 – 159.09
UZS – -0.01%
Қидириш
Ўзбекистонда 2025 йилда 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда 2025 йилда 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

Ўзбекистонда 2025 йилда 44 та озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг асосий сабаби уй шароитида тайёрланган сабзавот консервалар бўлди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ўтказилган текширувлар якунларини, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Республика бўйича жами 44 та заҳарланиш ҳолати рўйхатга олинган. Шулардан 29 тасида уй шароитида тайёрланган сабзавот консерваларини истеъмол қилган 63 нафар шахс, жумладан 17 нафар бола жабрланган.

Олти ҳолатда эса заҳарланиш мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари орасида қайд этилган.

Бундан ташқари, текширувлар давомида яроқлилик муддати ўтган, органолептик кўрсаткичлари талабга жавоб бермаган ёки сифати ва хавфсизлиги тасдиқланмаган 33 230 тонна озиқ-овқат маҳсулоти яроқсиз деб топилган.

Энг катта ҳажм қанд ва қандолат маҳсулотларига тўғри келиб, 259 тоннани ташкил этган. Шунингдек, алкоголь ва алкоголсиз ичимликлар 251 тонна, мевалар, сабзавотлар ва полиз экинлари 220 тонна, гўшт маҳсулотлари эса 106 тонна бўлган.

Санитария идоралари фуқароларни уй шароитида тайёрланган консерваларни, шунингдек хавфсизлиги тасдиқланмаган ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмасликка чақирди

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг