Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда 2024 йилда 814 минг тоннага яқин карам етиштирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2024 йил давомида 814,3 минг тонна карам ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилган.
Маълумотларга кўра, ҳосилнинг асосий қисми деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар ҳиссасига тўғри келиб, улар 535,8 минг тонна карам йиғиб олган.
Фермер хўжаликлари томонидан 209,9 минг тонна, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан эса 68,6 минг тонна маҳсулот етиштирилган.