Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистонда 2024 йилда 384 минг тонна мош йиғиб олинди — статистика
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2024 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 384 минг тонна мош йиғиб олинди, деб хабар бермоқда Миллий статистика қўмитаси.
Маҳсулотнинг асосий қисми фермер хўжаликларига тўғри келади — 341,4 минг тонна.
Деҳқон ва ёрдамчи хўжаликларда 19,7 минг тонна, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларда эса 22,9 минг тонна мош етиштирилган.