Ўзбекистонда 17,5 мингта хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда 17,5 мингта хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 17 595 та хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Шулардан 4 204 таси қўшма корхона бўлса, 13 391 таси тўлиқ хорижий корхона ҳисобланади. Сўнгги беш йил ичида бундай корхоналар сони 1,9 баробарга ошди.
Хорижий инвестициялар сони бўйича етакчи мамлакат — Хитой (4 731 корхона). Ундан кейин Россия (3 177), Туркия (2 090), Қозоғистон (1 185), Жанубий Корея (683), Афғонистон (636), БАА (396), Тожикистон (379), Ҳиндистон (356) ва АҚШ (328) қаторидан ўрин олган.
Иқтисодиёт тармоқлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган: савдо — 6 286, саноат — 3 647, қурилиш — 1 358, ахборот ва алоқа — 1 354, яшаш ва овқатланиш хизматлари — 725, транспорт ва сақлаш — 572, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик — 437, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар — 206, бошқа фаолият турлари — 3 010.