Ўзбекистонда 10 кг гашиш билан афғонистонлик гиёҳванд моддалар курери қўлга олинди

Ўзбекистонда 10 кг гашиш билан афғонистонлик гиёҳванд моддалар курери қўлга олинди

Ўзбекистонда 10 кг гашиш билан афғонистонлик гиёҳванд моддалар курери қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.

Хусусан, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 1974 й.т. шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, Амударёдан қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинди.

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда, соф оғирлиги 10 кг 354 гр бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг