Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистонда 1 октябрдан «чиройли» автомобиль давлат рақамларини сотиб олишнинг янги тартиби кучга кирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 октябридан бошлаб Ўзбекистонда «чиройли» автомобиль давлат рақамларини харид қилишнинг янги тартиби амалга жорий этилди. Энди бундай рақамларни Safe Road YHXX мобил иловаси орқали олиш мумкин.

Фуқаролар учун хизмат нархи 7 миллион сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 17 баравари), юридик шахслар учун эса 10,3 миллион сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари) этиб белгиланди.

1-босқичда аввал аукционга чиқарилган, аммо сотилмай қолган 1–3-категориядаги рақамлар базада жойлаштирилди.

2026 йил 1 январдан бошлаб эса исталган ҳарф комбинацияси ва рақамни танлаб, тегишли тўловни амалга оширган ҳолда харид қилиш мумкин бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг