Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон–Беларусь:  агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда экспертлик ёндашув

Ўзбекистон–Беларусь:  агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда экспертлик ёндашув

Ўзбекистон–Беларусь: агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда экспертлик ёндашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон-Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми доирасида “Ўзбекистон – Беларусь: агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришда экспертлик нигоҳи” мавзусида 5-секция йиғилиши бўлиб ўтди.

Секция йиғилишида агросаноат соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, илмий-тадқиқот ишларини чуқурлаштириш, замонавий агротехнология ва инновацион ечимларни жорий этиш, инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермер хўжаликлари ва аграр кластерлар фаолиятини замонавий технологиялар асосида ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда илмий ёндашув ва инновацияларга таянган ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Беларуснинг агросаноат соҳасидаги юқори технологиялари, механизация ва кадрлар тайёрлашдаги тажрибаси Ўзбекистон учун амалий аҳамиятга эга ҳамкорлик асосларидан бири сифатида қайд этилди.

Секция йиғилишида таъкидланганидек, 2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида агросаноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича савдо айланмаси 234,2 млн АҚШ долларини, 2025 йилнинг январь–май ойларида эса мазкур кўрсаткич 122,7 млн долларни ташкил этган.

Йиғилиш якунида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Беларусь Миллий фанлар академиясининг В.Ф. Купревич номидаги Экспериментал ботаника институти ҳамда Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва Беларусь Миллий фанлар академиясининг “Зиғир институти” Республика илмий шўъба унитар корхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг