Ўзбекистон ЮНEСКОнинг таълим бўйича сессияларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ЮНEСКОнинг таълим бўйича сессияларида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ЮНEСКОнинг таълим бўйича сессияларида иштирок этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ЮНEСКОнинг Бош офисида ўтказилаётган “2026 йилги Глобал Таълим Мониторинги (GEМ)” тадбирлари доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова ЮНEСКОнинг икки юқори даражали сессиясида нутқ сўзлади.

Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатнинг таълим вазирлари ва вазир ўринбосарлари иштирок этди.

Дастлаб вазир “Таълим соҳасидаги имкониятлар ва уларга адолатли ёндашув” вазирлар сессиясида сўзга чиқди.

Унда Ўзбекистон тажрибаси – жаҳон миқёсида энг тез ривожланаётган мактабгача таълим тизимларидан бири сифатида ЮНEСКО томонидан эътироф этилди.

Жумладан, вазир Эъзоза Каримова томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли 2017 йилдан буён олиб борилган ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим қамрови 28%дан 78%га етказилгани ҳамда давлат-хусусий шериклик, оилавий боғчалар, мобил гуруҳлар – қамровни адолатли кенгайтиришнинг самарали модели тизимга катта ижобий таъсир кўрсатгани ҳақида сўз юритди.

Шу куни, вазир Эъзоза Каримова “Мажбуриятлардан таъсиргача” вазирлар панелида ҳам нутқ сўзлади.

Унда Ўзбекистон тажрибасидан “3 асосий дарс” халқаро аудиторияга тақдим этилди:

Сиёсий ирода – тизимли ислоҳотга айланиши шарт

Турли хил моделлар – кенгайтириш учун зарур бўлган шарт

Адолат ўз-ўзидан вужудга келмайди – мақсадли сиёсат талаб этилади.

Шу билан бирга ЮНEСКО томонидан тақдим этилган 2026 йилги ЮНEСКО GEМ ҳисоботига мувофиқ Ўзбекистон мактабгача таълим қамровини 7 йилда уч баробар оширган ягона давлат сифатида тан олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг