Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
Ушбу Битим 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган.
Ташқи ишлар вазирлиги шартномани амалга оширишга масъул бўлган вақолатли орган тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилишини таъминлайди.