Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Хитойга пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, ОЧ U-23 ярим финалига чиқа олмади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-21 терма жамоаси 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги иштирокини ярим финалга чиқа олмай якунлади.
Хитойга қарши ўтган учрашув асосий ва қўшимча бўлимларда 0:0 ҳисобида якунланди, ўйин давомида ҳар икки жамоа томонидан дарвозага хавфли ҳужумлар амалга оширилди.
Пенальтилар сериясида эса хитойлик футболчилар устун келиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланмани қўлга киритди.