Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон халқаро компаниялар билан оқава сувларни тозалаш тизимларини модернизация қилишни муҳокама қилди

Ўзбекистон халқаро компаниялар билан оқава сувларни тозалаш тизимларини модернизация қилишни муҳокама қилди

Ўзбекистон халқаро компаниялар билан оқава сувларни тозалаш тизимларини модернизация қилишни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 20 январь куни Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков  “TAQA Water Solutions”, “SUEZ” ва “ITOCHU” компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хорижий томондан учрашувда “TAQA Water Solutions” компанияси бошқаруви раиси Аҳмад Ал Шамси, SUEZ компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ бўйича катта вице-президенти ва бош ижрочи директори Silver Delaunay, ITOCHU компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Ямото Рюжи, шунингдек, компанияларнинг бошқа вакиллари иштирок этди.

Учрашувда оқова сувларини тозалаш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, жумладан, оқова сувларни тозалашдаги замонавий стандартлар, тозалаш иншоотларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишга техник ёндашувлар, шунингдек, шаҳар қурилиши шароитида муҳандислик инфратузилмасини бошқариш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, томонлар йирик тозалаш иншоотларини зич шаҳар ҳудудларидан ташқарида жойлаштириш ҳамда магистраль канализация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича илғор техник ечимлар юзасидан фикр алмашди.

Янги ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали фойдаланиш самарадорлигини ошириш, муҳитга салбий таъсирларни камайтириш ва ҳудудларни янада ривожлантириш учун шароит яратиши таъкидлаб ўтилди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни  кенгайтиришга  келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР