Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон вакиллари Туркиянинг тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларига ихтисослашган ҳудудлари салоҳияти билан танишди

Ўзбекистон вакиллари Туркиянинг тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларига ихтисослашган ҳудудлари салоҳияти билан танишди

Ўзбекистон вакиллари Туркиянинг тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларига ихтисослашган ҳудудлари салоҳияти билан танишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "Ўзтўқимачиликсаноат", "Ўзчармсаноат" уюшмалари, "Бухоро", "Наманган", "Қўқон" ва "Косон" эркин иқтисодий зоналари раҳбарияти ҳамда тадбиркорлардан иборат Ишчи гуруҳларнинг 15-19 сентябрь кунлари Туркиянинг Истанбул, Бурса, Измир, Конья, Денизли, Айдин, Қахраманмараш ва Газиантеп шаҳарларига амалий ташрифи амалга оширилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ишчи гуруҳлар аъзолари "Tirenti", "Eroglu Holding", "Döksan", "Dikicier", "Defacto", "Grand Carpet", "Guven Tekstil", "Elyaf Iplik", "Lyuks Ayakkabi", "Libero" "Dukar Hali" "Atlas Suni Deri", "Sirikçioğlu Grubu", "Kipaş Holding" "Temsan" каби 85 дан ортиқ салоҳиятли турк компаниялари вакиллари билан B2B шаклидаги музокаралар ўтказди ва уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишди.

Хориж томони билан тўқимачилик ва чарм-пойабзал соҳаларига ихтисослашган ҳудудларнинг салоҳияти, "сорсинг" механизми асосида буюртмаларни жойлаштириш, қўшма "маркетинг офисларини" очиш, ишлаб чиқариш қувватларини Ўзбекистонга "релокация" (кўчириш) масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида турк компаниялари билан ҳозирда бўш турган бино-иншоотлардан фойдаланиш, фаолият юритмаётган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарини тиклаш, жорий йилнинг 7-9 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган "Uzbek Import Fair 2025" ва 28-30 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган "UzCharmExpo 2025" (чарм-пойабзал) кўргазмалари доирасида Туркия компанияларининг Ўзбекистонга сафари уюштириш ва ҳамкорлик шартларини белгилаш  ўғрисида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, Туркиянинг "Atlas Suni Deri", "Koşak Ayakkabı" ва "Lüks Ayakkabıcılık" корхоналари раҳбари билан Ўзбекистондан тери маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш юзасидан аҳдлашиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР