Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Технологиялар 22/06/2025 Ўзбекистон ва ZТE телекоммуникация ва IТ-аутсорсинг соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва ZТE телекоммуникация ва IТ-аутсорсинг соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Хитойда ZТE корпорациясининг МДҲ ва Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Мей Женхуа билан учрашув ўтказди.

Музокара чоғида сўнгги йилларда компания билан ҳамкорликда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, мобил алоқа операторлари тармоқларини модернизация қилиш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, жорий йил якунига қадар ZТE корпорациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида IТ-аутсорсинг йўналишида янги салоҳиятларни ошириш бўйича режалар борлиги қайд этилди.

Учрашув доирасида ZТE корпорацияси ва Ўзбекистоннинг алоқа ва телекоммуникация соҳасидаги йирик операторлари ўртасида бир қатор шартномалар ва келишувлар имзоланди. 

Шу билан бирга, делегация компаниянинг янги технологиялари билан ҳам танишди.

ZТE корпорацияси билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари мамлакатда замонавий телекоммуникация инфратузилмасини яратиш, рақамли хизматларни оммалаштириш ва IТ-аутсорсинг салоҳиятини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда эришилган келишувлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг