Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Ўзбекистон ва Zhendong Group фармацевтика лойиҳалари ва технологиялар трансферини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Zhendong Group фармацевтика лойиҳалари ва технологиялар трансферини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Zhendong Group фармацевтика лойиҳалари ва технологиялар трансферини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегациясининг Хитойга ташрифи доирасида «Zhendong Group» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

«Zhendong Group» - Хитойнинг бир қанча ҳудудларида жойлашган 8 та замонавий фармацевтика заводи ва 3 та илмий-тадқиқот (R&D) марказига эга. Компания доривор субстанциялар, онкология воситалари, косметика маҳсулотлари ҳамда биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Учрашув чоғида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини, жумладан:

технологияларни трансфер қилиш;

маҳаллий ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозорларига чиқиш имкониятларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ташриф давомида Пекин шаҳрида жойлашган илмий-тадқиқот маркази ҳам кўздан кечирилди ҳамда истиқболли лойиҳалар юзасидан конструктив суҳбат ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг