Ўзбекистон ва Япония ёшлар тадбиркорлиги ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон-Япония ёшлар палатаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Ушбу тадбир доирасида Япониянинг Japan Eastern trading Co.Ltd. корхонаси президенти Shigeaki Tagawa бошчилигидаги тадбиркорлар билан ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Japan Eastern trading Co.Ltd. корхонаси бутунлай рақамлашган ва яшил иқтисодиёт тарафдори, атроф-муҳитга, ижтимоий лойиҳаларга катта эътибор бериб, қадриятларни ёш авлодга етказишни мақсадларига содиқликда фаолият олиб боради.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан иштирок этган тадбиркорлардан “Dilfuza dizayn” МЧЖ текстил сохасида, “Functional food” МЧЖ ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида ҳамда “Orchid beauty” МЧЖ билан косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.