Валюта курслари 18/03/2026
$1 – 12129.01
UZS – 0.31%
€1 – 13968.98
UZS – 0.9%
₽1 – 147.99
UZS – -0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Япония фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 17 март куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Япониянинг «MITSUI & Co., LTD.» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида томонлар ўзаро танишув ўтказиб, ўз фаолияти, асосий йўналишлари ҳамда мавжуд имкониятлари тўғрисида маълумот алмашдилар. Жумладан, Япония томони компаниянинг халқаро миқёсдаги тажрибаси, инвестициявий ва технологик салоҳияти ҳақида батафсил ахборот тақдим этди.

Учрашув давомида фармацевтика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, контракт асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда янги дори воситаларини ишлаб чиқиш соҳаларида ҳамкорлик имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалий ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг