Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Япония АТ-аутсорсинг, таълим ва рақамли иқтисодиётни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Япония АТ-аутсорсинг, таълим ва рақамли иқтисодиётни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Япония АТ-аутсорсинг, таълим ва рақамли иқтисодиётни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “ICT Week Uzbekistan– 2025” доирасида Ўзбекистон–Япония АКТ форуми бўлиб ўтди.

Тадбир Тошкент шаҳридаги CAE мажмуасида ташкил этилиб, давлат идоралари, бизнес вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда етакчи университетлар иштирок этди.

Форумда Ўзбекистондан Японияга АТ-аутсорсинг, кадрлар тайёрлаш масалалари, қўшма таълим ташаббуслари ва рақамли иқтисодиётдаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Япониянинг МMETI, JETRO, Toyota Susho, Japan Digital University ва бошқа нуфузли ташкилотлари вакиллари Ўзбекистоннинг кучли математика мактаби, хорижий тилларни ўқитиш тажрибаси ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган кенг кўламли қўллаб-қувватлаш чораларини юқори баҳолаб, мамлакатимизни Япония компаниялари учун стратегик ҳамкор сифатида эътироф этдилар.

Тадбир давомида Тошкент шаҳрида BPO марказларини ташкил этиш, таълим хабини ривожлантириш ва АТ соҳасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Мазкур форум Ўзбекистоннинг халқаро АТ-аутсорсинг ва глобал АТ-мутахассисларни тайёрлаш жараёнида тобора муҳим туташув нуқтасига айланиб бораётганини яққол намоён этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг