Валюта курслари 19/06/2025
$1 – 12618.63
UZS – -0.39%
€1 – 14516.47
UZS – -0.85%
₽1 – 160.83
UZS – -0.2%
Қидириш
Иқтисод 04/06/2025 Ўзбекистон ва Хитойнинг Lushang гуруҳи янги сармоявий лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Хитойнинг Lushang гуруҳи янги сармоявий лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Хитойнинг “Lushang Group” компанияси делегацияси билан учрашди.

Суҳбат давомида томонлар “Lushang Group” иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилиши мумкин бўлган йирик лойиҳалар, жумладан, замонавий логистика марказларини барпо этиш, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва таълим муассасаларини ташкил этиш ташаббусларини муҳокама қилдилар.

“Lushang Group” — 1992 йилда Хитойнинг Шандун провинциясида ташкил этилган йирик давлат корпорацияси бўлиб, савдо, тиббиёт, молия, логистика, таълим ва инвестициялар соҳаларида фаолият юритади. Компаниянинг жами активлари 185 миллион АҚШ долларига тенг.

Учрашув якунида томонлар ўзаро мулоқотни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади ва муҳокама қилинган лойиҳалар доирасида амалий ҳамкорликнинг кейинги босқичларини белгилаб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг